Бугун 7 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Хитой товарлари АҚШ божларидан қочиш учун Жанубий Корея маҳсулоти сифатида тақдим этилмоқдами?

Хитой товарлари АҚШ божларидан қочиш учун Жанубий Корея маҳсулоти сифатида тақдим этилмоқдами?

Жанубий Кореяда хорижий товарларни, айниқса, Хитойдан келган товарларни Корея экспорти сифатида олиб чиқишга уринишлар кўпайган. Бу АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан жорий этилган тарифларни четлаб ўтиш мақсадида амалга оширилди, деб хабар беради Reuters.

Жанубий Корея божхона хизмати маълумотларига кўра, биринчи чоракда келиб чиқиш мамлакатини декларациялаш қоидаларини бузиш 29,5 миллиард вонни (20,81 миллион АҚШ доллари) ташкил этган. Ушбу қоидабузарликларнинг 97 фоизи Қўшма Штатларга жўнатилган юклар билан боғлиқ.

Таққослаш учун, 2024 йилда бундай қоидабузарликлар 34,8 миллиард вонни ташкил этди, уларнинг 62 фоизи АҚШ бозорига қаратилган.

Божхона хизматининг терговни режалаштириш бўлими директори Ли Кваннинг сўзларига кўра, бундай қонунбузарликлар Трампнинг биринчи президентлик даврида ҳам тез-тез учраб турган.

Ортиб бораётган хавфларни ҳисобга олган ҳолда, расмийлар бу сафар дастлабки тергов ўтказдилар ва ноқонуний экспортнинг олдини олишга ҳаракат қилдилар. Ли таъкидлаганидек, АҚШ тарифларини четлаб ўтишга уринишлар ҳатто биринчи чоракда ҳам кузатилган.

Текширув натижаларига кўра, 3,3 миллиард вонлик аккумуляторлар учун катод материаллари Хитойдан олиб келинган ва Жанубий Корея маҳсулоти сифатида АҚШга жўнатилган.

Шунингдек, март ойида Хитойдан видеокузатув камералари бўлак-бўлак келтирилиб, Жанубий Кореяда қайта йиғилиб, 19,3 миллиард вон миқдорида экспорт қилинди.

Жанубий Корея божхона хизмати бундай схемаларга қарши курашиш учун махсус гуруҳ тузди ва маҳаллий компанияларни ҳимоя қилиш учун аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқишни режалаштирмоқда.

Киритилди: 01:33 24.04.2025. Ўқилди: 1485 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!