Бугун 2 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Хитой Тайванга қурол етказиб бериш тўхтатилмаса, АҚШга қарши “кучли чоралар” қўллашини эълон қилди

Хитой Тайванга қурол етказиб бериш тўхтатилмаса, АҚШга қарши “кучли чоралар” қўллашини эълон қилди

Хитой Америка Қўшма Штатларининг Тайванга қурол етказиб беришига кескин муносабат билдириб, бунга жавобан "кучли қарши чоралар" қабул қилишини эълон қилди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат суверенитети, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини қатъий ҳимоя қилишини маълум қилди.

Пекин Вашингтонни Тайванга қурол етказиб беришни дарҳол тўхтатишга чақирар экан, уни ўзининг исёнкор провинцияси деб ҳисоблашини таъкидлади.

Ушбу баёнот АҚШ Давлат департаментининг Тайпейга 385 миллион долларлик қурол, жумладан, F-16 жанговар самолётлари учун эҳтиёт қисмлар ва радиолокация тизимларини сотишни маъқуллаши ортидан эълон қилинди.

Шунингдек, Хитой Тайвань президенти Лай Циндэнинг Гавайидаги сафарини ҳам кескин танқид қилди. Унинг АҚШда юқори даражада қабул қилиниши Пекин томонидан Вашингтонга "жиддий норозилик" билдирилишига сабаб бўлди.

Киритилди: Бугун 07:26. Ўқилди: 657 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!