Бугун 13 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Тайвандаги провокациялар жавобсиз қолмаслигини билдирди

A A A
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Тайвандаги провокациялар жавобсиз қолмаслигини билдирди

Брифингда Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мао Нинг "Тайван мустақиллиги"ни қўллаб-қувватловчи кучларнинг провокациялари жавобсиз қолмаслигини айтди. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.

"Тайваннинг мустақиллиги Тайван бўғозидаги тинчлик билан мос келмайди. Оролнинг "мустақиллиги" тарафдорларининг провокациялар яратишга қаратилган саъй-ҳаракатлари жавобсиз қолмайди" - деди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили.

Мао Нинг, шунингдек, Тайван бўғозида барқарорликка интилаётган давлатларни "Тайван мустақиллиги" тарафдорларига қарши туришга чақирди. Шу билан бирга, у ХХР ўз суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишда давом этишини таъкидлади.

Киритилди: 16:16 14.10.2024. Ўқилди: 1094 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!