Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Хитой Ташқи ишлар вазири Марказий Осиёнинг уч мамлакатига ташриф буюрди

Хитой Ташқи ишлар вазири Марказий Осиёнинг уч мамлакатига ташриф буюрди

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонга ташриф буюриб, бу мамлакатларнинг юқори лавозимли амалдорлари билан музокаралар ўтказди.

🔲 Тожикистонда Ван Ини президент Эмомали Раҳмон қабул қилди. Томонлар стратегик шериклик доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди. Савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, савдо айланмаси ўсиши ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

🔲 Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев эса Ван И билан савдо ва юқори технологиялар, “яшил” ва атом энергетикаси, транспорт, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, геология, кимё ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни муҳокама қилди.

🔲 Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан музокараларда ҳам ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Ван И Қирғизистонда фаолият юритаётган хитойлик компаниялар мамлакат қонунларига қатъий риоя этиши ва маҳаллий анъаналарни ҳурмат қилиши шартлигини таъкидлади. Бу, эҳтимол, мамлакатда кучайиб бораётган антикитай кайфиятлари билан боғлиқ.

Бу ташрифлар Хитойнинг Марказий Осиёда ўз таъсирини мустаҳкамлаш учун фаол ҳаракат қилишаётганини кўрсатади.

Киритилди: 18:05 23.11.2025. Ўқилди: 861 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!