Бугун 2 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Гулистон шаҳридаги овқатланиш шохобчасида портлаш рўй берди (видео)

Гулистон шаҳридаги овқатланиш шохобчасида портлаш рўй берди (видео)

Бугун, 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳар "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасининг ошхонасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Сирдарё вилояти ФВБнинг хабарига кўра, тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин қисқа фурсатда тўлиқ бартараф этилди.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқароларга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида улар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилоят филиалига етказилган. Вафот этганлар йўқ.

Соғлиқни сақлаш бошқармаси ушбу беморлар ҳолатини ўз назоратига олган.

Мазкур ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот бериб борилади.

Киритилди: Бугун 14:05. Ўқилди: 1238 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!