“Август ойида қурилишнинг тантанали бошланиши режалаштирилган, унда уч давлат раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда”, — деди Қирғизистон бош вазири Акилбек Жапаров парламент йиғилишида.
Унинг сўзларига кўра ушбу йўл Шанхайдан Парижгача бўлган энг қисқа йўналишга айланади, Марказий Осиё эса Хитойдан Европага 80 фоизга яқин юк ташиш имкониятига эга бўлади. “Bu темир йўл биз учун “ҳаёт йўли”га айланади ва уни қуриш учун молия манбалари ҳам аниқланган”, - деб қўшимча қилди Жапаров.