Бугун 25 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Хитой мудофаа вазири Россия ва Қирғизистонга ташриф буюради

Хитой мудофаа вазири Россия ва Қирғизистонга ташриф буюради

Хитой мудофаа вазири Дун Цзюнь 23-28 апрель кунлари расмий ташриф билан Россия ва Қирғизистонда бўлади. Бу ҳақда Хитой мудофаа вазирлигига таяниб «Синьхуа» агентлиги хабар бермоқда.

«Хитой Халқ Республикаси мудофаа вазири Дун Цзюнь тегишли давлатларнинг таклифига биноан 23 апрелдан 28 апрелгача Россия ва Қирғизистонга ташриф буюради», — дейилади баёнотда.

Вазирлик вакилларининг тушунтиришича, Дун Цзюнь Қирғизистонга ташрифи доирасида Бишкекда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг йиғилишида иштирок этади.

Киритилди: 09:46 23.04.2026. Ўқилди: 465 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!