Бугун 17 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Хитой компаниялари Россия дрон ишлаб чиқарувчиларига оптик толали кабел ва литий-ион батареялар етказиб беришни кескин оширди — The Washington Post

 Хитой компаниялари Россия дрон ишлаб чиқарувчиларига оптик толали кабел ва литий-ион батареялар етказиб беришни кескин оширди — The Washington Post

Нашрнинг Хитой божхонаси маълумотларига таяниб хабар беришича, 2025 йил ёзида Хитойдан Россияга дронлар учун зарур бўлган оптик толали кабеллар, литий-ион аккумуляторлар ва бошқа қисмлар импорти кескин ошган.

"Оптик толали кабеллар етказиб бериш ҳажми рекорд даражага етган: май ойида умумий узунлик 191 минг километр, июн ойида 209 минг километр, август ойига келиб эса бу кўрсаткич 528 минг километрни ташкил етган. Литий-ион батареялар экспорти июн ойида 54 миллион доллар, августда эса бироз камайиб 47 миллион долларни ташкил этган", дея ёзмоқда The Washington Post.

Газетанинг қайд этишича, Хитойнинг литий-ион батареялари Россияда дрон ишлаб чиқаришда қўлланилмоқда, чунки мамлакатда электромобил ёки электроника ишлаб чиқариш даражаси паст. Оптик толали кабеллар ҳам дронларда ишлатилиши мумкин, улар орқали учувчисиз қурилмалар операторларга уланади ва бу дронларга радио тўсиқлардан ҳимояланишга ёрдам беради.

Киритилди: 19:06 14.10.2025. Ўқилди: 668 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!