Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Хитой компаниялари Жиззахда қуввати 1000 мегаваттгача бўлган шамол электр станцияларини қурмоқчи

Хитой компаниялари Жиззахда қуввати 1000 мегаваттгача бўлган шамол электр станцияларини қурмоқчи

Жиззах вилоятида қуввати 1000 МВтгача бўлган шамол электр станцияларини қуриш имкониятларини ўрганиш бўйича Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва Хитойнинг China Huadian Overseas Investments, CNEEC вa SANY Renewable Energy компаниялари ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур келишув бўйича China Huadian Overseas Investments компанияси инвестор сифатида, CNEEC компанияси бош пудратчи, SANY Renewable Energy компанияси эса шамол турбиналарини етказиб берувчи сифатида лойиҳада иштирок этади.

Компаниялар томонидан станция қуриш бўйича қурилиш майдонига чиқиб ўрганиш ишлари тез кунларда бошланади. Шунингдек, компаниялар Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида келишувлар имзолашнинг тартиблари юзасидан ҳам ўрганишлар олиб боради. Ўрганишлар натижасига кўра, шамол электр станцияси қурилиши бўйича томонлар бош келишувни имзолайди.

Таъкидлаш керакки, мазкур меморандум доирасида Хитой компаниялари томонидан Ўзбекистонга 1 миллиард доллар миқдорида тўғридан тўғри инвестиция киритилади.

Маълумот учун, China Huadian Overseas Investments компанияси China Huadian Cо.нинг шўба корхонаси. China Huadian Cо. Хитойнинг энг йирик электр энергия ишлаб чиқарувчи компанияларидан бири бўлиб, 190 ГВт қувватга тенг электр станцияларга эгалик қилади. CNEEC компанияси электр қурилмалари ишлаб чиқарувчи йирик компания бўлиб, ушбу компания ихтисослашган муҳандислик хизматлари пудратчиси сифатида ҳам фаолият юритади. SANY Renewable Energy компанияси эса Хитойнинг шамол турбиналари ишлаб чиқарувчи йирик корхоналаридан биридир.

Киритилди: 09:54 29.03.2023. Ўқилди: 1086 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!