Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Хитой компаниялари билан ҳамкорлик кенгаймоқда

Хитой компаниялари билан ҳамкорлик кенгаймоқда

Тошкент вилояти ва Хитойнинг Чун Син шаҳри ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, туризм бизнес форуми очилишида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев нутқ сўзлади ва хитойлик тадбиркорларни Ўзбекистонда, хусусан, Тошкент вилоятида бизнес бошлашга таклиф этди.

Ҳозирда вилоятда Хитой билан ҳамкорликда фаолият юритаётган корхоналар сони 380 дан зиёдни ташкил этади. Хитойлик ишбилармонлар орасида 300 миллион доллар инвестиция киритган “Conch cement” ва 100 миллион доллар инвестиция киритган “Dongfeng Trading” компаниялари самарали натижаларга эришмоқда. Шуни эътиборга олиб, келгусида ҳамкорликни яна кенгайтириш режалаштирилган.

Жорий йил октябрь ойида давлатимиз раҳбарининг Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи бўлганди. Унда томонлар ўртасида юқори қўшилган қийматли инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни биргаликда ташкил этиш орқали юқори технологик лойиҳаларни кўпайтиришга келишиб олинган.

Шуни эътиборга олиб, Тошкент вилояти делегацияси форум доирасида 10 дан зиёд тақдимот ва музокарада қатнашади. Сўнгра B2B форматида тадбиркорларнинг ўзаро мулоқотлари ҳам ташкил этилади. Музокараларда ҳар икки томон мавжуд имкониятларни баҳолаб, лойиҳа истиқболи бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Режа бўйича форум давомида умумий қиймати 1 миллиард 300 миллион долларлик шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

Киритилди: 16:47 04.12.2023. Ўқилди: 1506 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!