Бугун 30 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Хитой жамият устидан назорат ўрнатиш учун "голографик профиллар" тизимини яратмоқда

Хитой жамият устидан назорат ўрнатиш учун "голографик профиллар" тизимини яратмоқда

Хитойдаги янги полиция назорати тизими исталган шахснинг ҳаракатланиши ва алоқаларини реал вақт режимида кузатиб боради ҳамда унинг "комплес профили"ни шакллантиради, деб маълум қилди киберхавфсизлик соҳаси бўйича эксперт, "NetAskari" тахаллуси билан танилган шахс DW нашрига.

Эксперт томонидан топилган маълумотлар базаси бунга асос бўлди — унда 2021 йилда Пекинда фаолият юритган деярли ҳар бир хорижлик журналист ҳақида маълумотлар мавжуд бўлган. Базада мамлакатга кириш ва чиқиш пайтида олинган паспортдаги расмий фотосуратлар, шахсий мобил телефон рақамлари, визалар ҳақидаги маълумотлар ва туғилган саналар бор.

"NetAskari" дуч келган ушбу тизим Хитойда шаклланаётган "голографик профиллар" тизимининг бир қисмидир. Экспертнинг сўзларига кўра, бу база эндиликда фақат кўчадаги кузатув камераларигагина таяниб қолмайди. У, масалан, Пекин ёки Шанхайдан келаётган шахс эгаллаган поезднинг аниқ вагони ва ўриндиқ рақамини қайд этади.

Тизим, шунингдек, бензин сарфи, доимий харид қилиш жойлари, шунингдек, инсон "ариза ва шикоятлар топшириш жойлари'га тез-тез бориб туриши каби кундалик маълумотларни ҳам тўплайди. База одамлар ўртасидаги алоқаларни ҳам кузатиб, уларнинг ўзаро таъсир ўтказиш схемаларини тузиши мумкин.

Маълумотларни тўплаш борасидаги ушбу ҳаракатлар инсоннинг жисмоний жойлашуви, унинг истеъмол одатлари ва рақамли излари ҳақидаги маълумотларни мукаммал "комплекс шахсий досье"га бирлаштиришга қаратилган, деб ҳисоблайди эксперт. Ҳозирча бу тизим фақат журналистларни қамраб олган, бироқ уни бутун жамиятга осонгина ёйиш мумкин, дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 13:22. Ўқилди: 200 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!