Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Хитой Hyptec SSR электромобилларини ишлаб чиқаришни бошлади

Хитой Hyptec SSR электромобилларини ишлаб чиқаришни бошлади

Биринчи Хитой суперкари Европа кўчаларига чиқишга тайёрланмоқда.

Хитойнинг GAC компанияси ташқи бозорлар учун Hyptec SSR электромобилларини ишлаб чиқаришни бошлади. Ёз охирига келиб электро суперкар Жануби-Шарқий Осиёда сотувга чиқарилади, кейин компания моделни Яқин Шарқ, Жанубий Америка ва Европа бозорларида тақдим этишни режалаштирмоқда. Hyptec SSR тақдимоти октабр ойида Париж автосалонида бўлиб ўтиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда Autohome портали.

GAC Hyptec SSR суперкари ўтган йилнинг октябрь ойида Хитойда пайдо бўлган эди. Ишлаб чиқарувчи уни Хитойнинг биринчи электр суперкари деб атайди. Hyptec SSR Хитойда ишлаб чиқарилган энг қиммат автомобиллардан бири бўлиб, нархи 1,3 дан 1,7 миллион юангача.

Hyptec SSR Гуанчжоу ва Лос-Анжелесдаги GAC дизайн марказлари томонидан ишлаб чиқилган.

Киритилди: 12:17 03.08.2024. Ўқилди: 1613 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!