Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Хитой ҳукумати Грузия билан визасиз режим ўрнатишга қарор қилди

A A A
Хитой ҳукумати Грузия билан визасиз режим ўрнатишга қарор қилди

Хитой ҳукумати Грузия билан визасиз режим ўрнатишга қарор қилди. Бу ҳақда Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар бермоқда Грузия ОАВ.

Унга кўра, эндиликда Грузия фуқаролари Хитойда 30 кун визасиз қолишлари мумкин бўлади.

«Бу ватандошларимизнинг Хитойга боришини осонлаштирадиган ва Грузия ва Хитой ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларни янада ривожлантириш учун янги имкониятлар яратадиган муҳим қарор», - дейди бош вазир. деди.

Кобахидзенинг қайд этишича, бу қарор Тбилиси ва Пекин ўртасида ўтган йили имзоланган стратегик шериклик шартномасининг яна бир муҳим амалий натижасидир.

Киритилди: 18:41 26.02.2024. Ўқилди: 1502 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!