Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Хитой Грузия фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди

Хитой Грузия фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди

Хитой Грузия фуқаролари учун визасиз режим жорий этишга қарор қилди.

Бу ҳақда ҳукумат йиғилишида мамлакат бош вазири Ираклий Кобахидзе маълум қилди, деб ёзади “Репорт” Грузия оммавий ахборот воситаларига таяниб.

“Хитой Халқ Республикаси Грузия фуқаролари учун визасиз режим жорий этишга қарор қилди. Грузия фуқаролари Хитойда 30 кун кетма-кет визасиз қолишлари мумкин бўлади”, деди у.

Бош вазирнинг фикрича, визасиз режим сиёсий, иқтисодий ва маданий тараққиёт нуқтаи назаридан янги имкониятлар яратади.

Эслатиб ўтамиз, 2023-йил июл ойи охирида Грузия ва Хитой икки томонлама муносабатларнинг янги босқичи – стратегик шерикликка ўтишини эълон қилган эди. 12 сентябрдан бошлаб Грузия Хитой фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди. Улар Грузияга туристик мақсадларда киришлари ва мамлакатда 30 кунгача қолишлари мумкин.

Киритилди: 17:34 26.02.2024. Ўқилди: 6114 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!