Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Хитой дунёдаги биринчи 6G сунъий йўлдошини космосга учирди

Хитой дунёдаги биринчи 6G сунъий йўлдошини космосга учирди

Хитой олтинчи авлод тармоқ технологиясининг қанчалик яхши ишлашини намойиш этиш учун дунёдаги биринчи 6G тармоғини синовдан ўтказадиган сунъий йўлдошни космосга учирди.

Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Таъкидланишича, сунъий йўлдош Шаньси провинсиясидаги Тайюань космодромидан ракетани учиргандан сўнг, бошқа 12 та қурилмалар билан бирга орбитага муваффақиятли кирган.

Маълум қилинишича, 6G экспериментал аппарати “Chengdu Guoxing Aerospace Science and Technology” томонидан Хитойнинг электрон фанлар ва технологиялари университети ҳамда “Beijing MinoSpace Technology” билан биргаликда ишлаб чиқилган.

Технология 5G тезлигидан ҳам баланд маълумотлар узатиш тезлигига эришиш учун юқори частотали тўлқинлардан фойдаланишни ўз ичига олади.

Киритилди: 22:15 08.11.2020. Ўқилди: 2825 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!