Чекловлар тўққиз нафар Британия фуқароси ва Бирлашган Қиролликнинг тўртта компаниясига тегишли. Улар Синцзян-Уйғур вилояти ҳақида ёлғон маълумот тарқатганликда айбланмоқда.
Мамлакат ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида айтилишича, санкция жорий этилган фуқаролар ва уларнинг қарнидошларига бундан буён Хитой ҳудудига кириши тақиқланади, мамлакат фуқаролари ва компанияларига санкция рўйхатига кирган одамлар ва ташкилотлар билан мулоқот тақиқланади.
«Хитой қўшимча чоралар қўллаш мажбуриятини ўзида қолдиради» - дея таъкидланади ҳужжатда.