Бу ҳақда Профессор Виктор Гао фикр билдирди.
Хитой бир қатор стратегик соҳаларда дунё етакчисига айланди ва глобал иқтисодий манзарани ўзгартирмоқда:
— Дунё саноат маҳсулотининг 28%ини ишлаб чиқаради — АҚШ, Германия ва Япониядан кўпроқ.
— Электромобиллар бозорида етакчи: BYD Tesla’дан ўтиб кетди.
— Қуёш панеллари занжирида 80% назорат қилади.
— Ноёб металларнинг 90%ини қайта ишлайди — бу соҳалар учун муҳим: IT, мудофаа, “яшил технология”.
— 5G базавий станциялар сони 3 миллиондан ошган — АҚШдан 10 баравар кўп.
— Юқори тезликдаги темир йўлда жаҳон бўйича 42 000 км — бутун дунёдан кўпроқ.
— Электрон тижоратда Alibaba ва Pinduoduo каби гигантлар орқали 2.3 трлн долларлик бозор ҳаракати.
Профессорга кўра, Хитой билан конфликтга бормаслик керак.