Бугун 17 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Темур Кападзега даъвогар бор!

Темур Кападзега даъвогар бор!

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош устози ҳамда ҳозирда ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритаётган Темур Кападзе Индонезия терма жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин. Бу ҳақда Goal Медиа нашри хабар берди.

Манбага кўра, Индонезия футбол федерацияси яқинда истеъфога чиқарилган нидерландиялик мутахассис Патрик Клюйверт ўрнига муносиб номзод қидирмоқда. Кападзедан ташқари яна икки мураббий номзодини кўриб чиқилмоқда.

Улар яқин вақт ичида германиялик Томас Долл (илгари Индонезиянинг “Персия Жакарта” клубини бошқарган), Ироқ терма жамоасининг собиқ бош мураббийи, испаниялик мутахассис Хесус Касас ҳамда Темур Кападзе ўртасида танлов қилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Индонезия терма жамоаси 2025-йилнинг 16 октябрь куни Патрик Клюйверт билан тузилган шартномани ўзаро келишув асосида бекор қилган эди. Бунга Индонезия терма жамоаси 2026-йилги Жаҳон чемпионати 4-саралаш босқичида Саудия Арабистони (2:3) ҳамда Ироқ терма жамоаларига (0:1) имкониятни бой бериб, мундиал йўлланмасини қўлга кирита олмагани асосий сабаб сифатида кўрсатилди.

Киритилди: 23:39 16.10.2025. Ўқилди: 847 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!