Бугун 30 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Хитой бешта янги сунъий йўлдошни орбитага олиб чиқди

Хитой бешта янги сунъий йўлдошни орбитага олиб чиқди

Хитой чоршанба куни Lijian-1 Y4 ракета-ташувчиси ёрдамида коинотга бешта янги масофавий зондлаш сунъий йўлдошини учирди.

Улар ер юзасини ва об-ҳавони кузатиш учун ишлатилади. Бу ҳақда 25 сентябрь, чоршанба куни CGTN телеканали хабар берди.

Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмида Гоби чўлидаги Цзюцюань космодромидан ҳавога кўтарилган Lijian-1 Y4 тижорий ракетаси фазовий ускуналарни коинотга олиб чиқди.

Сунъий йўлдошлар орасида Yunyao-1 туркумидаги, 21 ва 22 рақамларига эга иккита қурилмаси, Jilin-1 SAR01A ва янги AIRSAT гуруҳининг иккита сунъий йўлдоши бор. Уларнинг барчаси ер юзасини ўрганиш, метеорологик кузатувлар ва сайёра юзасини кузатишнинг бошқа турлари учун мўлжалланган.

Lijian-1 Y4 Хитой Фанлар академияси тижорат бўлими CAS Space компанияси томонидан ишлаб чиқарилган биринчи енгил тўрт босқичли қаттиқ ёқилғили ракетадир.

Унинг баландлиги 30, диаметри 2,65 метр, оғирлиги 149 тонна бўлиб, қуйи Ер орбитасига 2000 килограммгача фойдали юкни кўтаришга қодир.

Ушбу ракетанинг биринчи парвози 2022 йил 27 июлда амалга оширилган.

Эслатиб ўтамиз, 24 сентябрь куни эрталаб Хитой Сариқ денгиздаги платформадан Smart Dragon-3 ракета-ташувчиси воситасида саккизта сунъий йўлдошни коинотга олиб чиқди.

Киритилди: 09:15 26.09.2024. Ўқилди: 1201 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!