Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Хитой айбини тан олди! Коронавирус эпидемиясига жавоб чоралари кўришда хатоликлар бўлган 

Хитой айбини тан олди! Коронавирус эпидемиясига жавоб чоралари кўришда хатоликлар бўлган 

Хитой коронавирус эпидемиясига қарши жавоб чоралари кўришдаги хатоларини тан олди. Бу ҳақда Хитой давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцян Хитой парламенти қонунчилик йиғини сессияси очилишида ҳукумат иши бўйича ҳисоботидаги чиқиши вақтида маълум қилди.

Кэцяннинг айтишича, коронавирус тарқалиши давомида соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятни бошқаришда кўплаб заиф бўғинлар юзага чиққан

Бош вазирнинг таъкидлашича, баъзи соҳаларда коррупция ва қоғозбозлик кенг тарқалган муаммолар бўлиб қолмоқда. Бундан ташқари, ҳукумат иши ортиқча расмиятчиликлар сабабли қийинлашган. Унинг айтишича, бир қатор амалдорлар ё ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлайди, ё уларни умуман бажаришга қодир эмас.  

Хитой ҳукумати бу муаммоларга синчковлик билан эътибор қаратиб, аҳолининг турли қатламлари вакиллари фикрлари ва таклифларини ҳисобга олади. “Биз ўз ишимизни яхшилашимиз, ўз мажбуриятларимизни бажаришимиз ва халқ ишончига мувофиқ келиш учун барча ишни қилишимиз лозим”, деб ўз сўзларини якунлаган Ли Кэцян.

Айни вақтда бир нечта давлатлар, жумладан, АҚШ Хитойни коронавирус эпидемиясига тегишлича жавоб бермаганликда ва шу сабабли унинг бутун дунёга тарқалишига сабабчи бўлганликда айблаб келмоқда.

Киритилди: 11:18 23.05.2020. Ўқилди: 4097 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!