Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Хитой армияси урушга тайёргарлик кўришга чақирилди

A A A
Хитой армияси урушга тайёргарлик кўришга чақирилди

Хитой халқ-озодлик армиясининг Weibo ижтимоий тармоғидаги расмий аккаунтида урушга тайёргарлик кўришга чақирилган қисқа хабар эълон қилинди, деб ёзмоқда Global Times.

Штаб-квартираси Шандун провинцияси Вэйфан шаҳрида жойлашган Хитой халқ-озодлик армиясининг 80-армияси расмий аккаунтида «Урушга тайёрланинг!» деган қисқа хабар жойлаштирилган.

Ушбу таркиб учта мото-ўқчи, шунингдек, танк, артиллерия ва ҳаво ҳужумидан мудофаа бригадасидан иборат. Унга Ҳарбий-ҳаво кучларининг 7-ҳаво полки ва махсус операциялар кучлари бригадаси бириктирилган.

Кейинроқ берилган изоҳларда 80-армия вакиллари ушбу хабар Хитой халқ-озодлик армияси ташкил этилганининг 95 йиллиги муносабати билан чиқарилганига аниқлик киритишиб, урушга тайёргарлик Хитой ҳарбийларининг асосий масъулияти эканлигини қўшимча қилишди.

Киритилди: 12:15 30.07.2022. Ўқилди: 3700 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!