Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Хитой АҚШ ва Буюк Британияни провакацияда айбламоқда

Хитой АҚШ ва Буюк Британияни провакацияда айбламоқда

Хитой Тайван бўғозида АҚШ ва Буюк Британия ҳарбий-денгиз кучларининг провокацион ҳаракатларини аниқлади.

Бу ҳақда Хитой Халқ-озодлик армияси Шарқий ҳудуд жанговар қўмондонлигининг расмий вакили полковник Ши Йи маълум қилди.

Унинг Хитой ҳарбий ҳудудининг WeChat саҳифасида хабар беришича, Американинг USS Higgins эсминеци ва Британиянинг HMS Richmond фрегати жума куни белгиланган сувлардан ўтган. Ши Йининг сўзларига кўра, булар “ноқулайлик туғдирувчи провокацион ҳаракатлар” эди.

Полковникнинг қўшимча қилишича, Шарқий ҳудуд жанговар қўмондонлиги ушбу кемалар ҳаракатини кузатиш учун денгиз ва ҳаво кучларини сафарбар қилган. Унинг таъкидлашича, Хитой Халқ-озодлик армияси "вазиятга самарали жавоб берган".

"АҚШ ва Буюк Британия Тайван бўғозидаги тинчлик ва барқарорликка путур етказувчи бундай ҳаракатлари билан Тайпейдаги сепаратистик кучларга нотўғри сигналлар юбормоқда”, - деди Ши Йи. У “миллий суверенитет ва хавфсизликни, минтақада тинчлик ва барқарорликни қатъий ҳимоя қиладиган” Хитой қўшинларининг жанговар тайёргарлиги ошганига ишора қилди.

Киритилди: 08:35 13.09.2025. Ўқилди: 1064 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!