Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Хитой Афғонистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлигини маълум қилди

Хитой Афғонистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлигини маълум қилди

Афғонистон ҳали ҳам бетартибликдан назоратга ўтишнинг муҳим босқичида, Пекин эса Кобул билан савдо, иқтисодиёт ва энергетика соҳаларида ҳамкорликни кучайтиришга тайёр, дея маълум қилди РИА Новости агентлигига Хитой ТИВ раҳбарияти.

"Бир йил олдин АҚШ ўз қўшинларини Афғонистондан шошилинч равишда олиб чиқиб, афғон халқини хаосда қолдирди, бироқ айни пайтда афғон халқи ҳам мамлакат келажаги ва тақдирини ўз қўлларига олиш учун тарихий имкониятга эга бўлди", - дейилади хабарда. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик таъкидлаганидек, ўтган йил давомида халқаро ҳамжамият ва Афғонистон муваққат ҳукуматининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида кенг кўламли қочқинлар оқимининг олдини олиш мумкин бўлган, жамоат тартиби ва хавфсизлик билан боғлиқ вазият яхши томонга ўзгарган, тинчлик ўрнатилган.

Киритилди: 09:04 15.08.2022. Ўқилди: 1603 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!