Бугун 7 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Хитой 2026 йил охиригача 40 дан ортиқ давлатлар учун визасиз режимни узайтирди

Хитой 2026 йил охиригача 40 дан ортиқ давлатлар учун визасиз режимни узайтирди

Хитой 40 дан ортиқ давлат фуқаролари учун бир томонлама визасиз режимни 2026 йил 31 декабргача узайтирди, деб хабар беради Xinhua.

Илгари, рўйхатдаги айрим давлатлар учун визасиз режим 2025 йил охирида тугаши керак эди. Бундан ташқари, Швеция Хитойга визасиз кириши мумкин бўлган давлатлар рўйхатига қўшилди. Ушбу мамлакат аҳолиси 2025 йил 10 ноябрдан 2026 йил 31 декабргача ХХРга визасиз киришлари мумкин.

Визасиз режим Франция, Германия, Италия, Нидерландия, Испания, Швейцария, Ирландия ва Венгрия каби бир қатор мамлакатларнинг оддий паспорт эгаларига нисбатан қўлланилади. У Хитойга туризм, иш сафарлари, қариндошлар ва дўстларни зиёрат қилиш, алмашинув дастурларида иштирок этиш ёки транзит учун киришда виза талабларидан озод қилишни назарда тутади.

Мамлакатда визасиз қолиш муддати — 30 кун.

Киритилди: 23:26 04.11.2025. Ўқилди: 1231 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!