Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Хиросимадаги портлашдан омон қолган соат аукционда сотилди

Хиросимадаги портлашдан омон қолган соат аукционда сотилди

1945 йилнинг 6 августида Хиросимага атом бомбаси ташланганидан сўнг вайроналар орасидан топилган эритилган соат Бостондаги кимошди савдосида 31 113 долларга сотилди, деб хабар беради AP.

Бостондаги аукцион соатни сотиб олган шахс ўзини ошкор қилишдан бош тортган.

Соат Хиросима харобалари орасидан зарурий юкларни етказиб бериш бўйича гуманитар миссияда қатнашаётган британиялик аскар томонидан топилган.

Соат тиллари 8:15 да тўхтаган.

Часы после Хиросимы

Фото: PR Auction

Кимошди савдосига киритилган бошқа буюмлар орасида Хитой етакчиси Мао Цзедун имзолаган “Кичик Қизил китоб” нусхаси; Жорж Вашингтон томонидан имзоланган чек; Бузз Алдриннинг “Аполлон-11” Ой модулини тайёрлаш бўйича назорат рўйхати.

Киритилди: 23:06 26.02.2024. Ўқилди: 1119 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!