“Xiaomi” компанияси Пекинда кунига 24 соат одамларсиз ишлайдиган, ҳар сонияда смартфон чиқарадиган робот заводини очади. Бу ҳақда “гизмочина” нашри хабар берди.
Заводдаги маҳсулотлар сифати мустақил равишда ишлаб чиқилган ақлли машиналар томонидан назорат қилинади.
Ишлаб чиқариш жараёни ҳар сонияда битта смартфон ишлаб чиқаришга қодир эканлиги айтилмоқда.
“Янги ақлли завод шунчаки тажриба эмас, балки бренд учун аллақачон етиб борган келажак йўлидаги яна бир қадамдир”, — деди “Xiaomi” бош директори Лей Жун.
Хабар қилинишича, “Xiaomi” янги ишлаб чиқариш жараёнини ривожлантириш учун 2,4 млрд юан сармоя киритган. Янги Чангпинг заводи 81 000 квадрат метр қурилиш майдонини эгаллайди.
Шунингдек, у йилига 10 млн флагман смартфон ишлаб чиқариш қувватига эга “ақлли ишлаб чиқариш бўйича миллий маълумот корхонаси” сифатида сертификатланган.
Ушбу завод келажакда йиғиладиган телефонлар — “Xiaomi МИХ Фолд 4” ва “Xiaomi МИХ Флип” ишлаб чиқариш билан шуғулланади.