Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Хави мураббийликка қайтиши мумкин!

Хави мураббийликка қайтиши мумкин!

"Байер" сентябрь ойининг биринчи кунида Эрик тен Хагни бош мураббийликдан истеъфога чиқарди. Нидерландиялик мутахассис Бундеслиганинг икки туридан кейиноқ клубни тарк этди, бу антирекорд ҳисобланади.

Энди "Байер" яна бош мураббий қидирмоқда. Sky Germany нашри тарқатган хабарга кўра леверкузенликларни Хави бошқариши мумкин. 45 ёшли мутахассис айни дамда ишсиз. 2023/2024 йилги мавсум якунида Хави "Барселона"ни тарк этди.

Германия чемпионатининг дастлабки икки ўйинида "Байер" ўз майдонида "Хоффенхайм"га ютқазди (1:2) ва сафарда "Вердер" билан дуранг ўйнади (3:3).

"Байер" навбатдаги ўйинни 12 сентябрь куни ўз майдонида "Айнтрахт"га қарши ўтказади.

Киритилди: 19:07 01.09.2025. Ўқилди: 896 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!