Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Хави: «Мессини яхши кўрамиз, аммо...»

Хави: «Мессини яхши кўрамиз, аммо...»

«Барселона» бош мураббийи Хави Лионель Мессининг Каталония клубига қайтиш имкониятлари ҳақида гапирди.

Ла Лига 37-тури доирасидаги «Мальорка»га қарши ўйиндан (3:0) кейин Каталония клуби жамоани тарк этиши эълон қилинган Серхио Бускетс ва Жорди Альба шарафига хайрлашув маросимини ўтказди.

«Месси ҳам худди мана шундай хайрлашув ўтказишга муносиб. Барчамиз кутяпмиз. Мессини ҳаммамиз яхши кўрамиз, аммо бу унинг клубга қайтишини билдирмайди.

Лео «Барса» ва футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи. Аммо унинг қайтиши қандай қарорга келиши ва кўпроқ нимани хоҳлашига боғлиқ», - дейди Хави.

Аввалроқ, 35 ёшли аргентиналик ҳужумчига Саудия Арабистонининг «Ал Ҳилол» клуби йиллик 500 миллион евро маош таклиф қилаётгани ҳақида хабар қилинганди.

Киритилди: 21:37 29.05.2023. Ўқилди: 2123 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!