Хави яна мураббийлик фаолиятини тиклаши мумкин.
У МЛС вакили «Интер Майами»ни бошқариш учун асосий номзод бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Хавининг сўнгги иш жойи «Барселона» бўлган. У Каталония клубини ўтган мавсум якунидан сўнг тарк этганди.
«Интер Маями»нинг амалдаги мураббийи Херардо Мартино эса оилавий сабабларга кўра жамоани тарк этишга мажбур бўлганини эълон қилди.