Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этмасдан таъмирлаш ишларини олиб борилаётган бригада иш жойидан четлатилди

Хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этмасдан таъмирлаш ишларини олиб борилаётган бригада иш жойидан четлатилди

"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан энергетика объектларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларида инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилмоқда.

Асака шаҳар электр таъминоти ходимлари томонидан 2025 йил 9 июнда 18-сонли наряд-ижозат асосида иш бажараётган бригаданинг иши хавфсизлик қоидаларига риоя этилиши бўйича аниқланган камчиликлар сабабли тўхтатилди.

Ўрганиш давомида бригада иш раҳбари С. Й. томонидан Андижон ҳудудий диспетчерлик бошқармасидан тегишли талабнома асосида рухсат олмаган ҳолда “Пахтазавод” подстанциясидан чиқувчи “Бекат” ҳаво тармоғини ўчириб, иш жойида кўчма ерга улагич ўрнатмасдан таъмирлаш ишларини амалга оширилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан бригада ишдан четлаштирилди ҳамда хавфсизлик чора-тадбирлари тўлиқ бажарилиши юзасидан кўрсатмалар берилиб, унинг бажарилиши назоратга олинди.

Киритилди: 13:11 12.06.2025. Ўқилди: 2314 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!