Бугун 6 ноябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Шимолий Корея Россияга яна 5 минг ҳарбийни юборди

Шимолий Корея Россияга яна 5 минг ҳарбийни юборди

Бу ҳақда DW хабар бермоқда.

Гап ҳарбий қурувчилар ҳақида кетмоқда, улар “инфратузилмани тиклаш” ишларига жалб этилиши кутилмоқда, деб хабар берди Жанубий Корея парламенти разведка маълумотларига таяниб.

Қайд этилишича, Шимолий Корея Россияга ўз ҳарбийларининг янги гуруҳларини юбориш учун тайёргарликни давом эттирмоқда.

Жанубий Корея разведкаси маълумотларига кўра, ҳозирда Россия-Украина чегараси яқинида тахминан 10 минг нафар шимолий кореялик ҳарбий жойлашган. Шунингдек, Украина ва Россия ўртасидаги фронт чизиғида КХДРдан келган яна 1000 га яқин сапёр миналардан тозалаш ишлари билан шуғулланмоқда.

Турли маълумотларга кўра, Россиянинг Украинадаги уруши давомида 600 дан 2000 нафаргача шимолий кореялик аскар ҳалок бўлган.

Киритилди: 21:05 05.11.2025. Ўқилди: 1217 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!