Америкалик бизнесмен ва SpaceX асосчиси Илон Маск анъанавий смартфонлар беш йил ичида йўқ бўлиб кетишига ишонади, деб хабар беради Jibek Joly телеканали.
Бизнесмен бу башоратни телебошловчи Жо Роган билан интервьюда айтди.
Унинг сўзларига кўра, 2030 йилга бориб, ҳозирги гаджетлар экрансиз ёки анъанавий иловаларсиз фойдаланувчилар билан ўзаро алоқада бўла оладиган сунъий интеллектга асосланган қурилмалар билан алмаштирилади.
Бундан ташқари, Маск ушбу қурилмалар ҳар қандай видео ва аудио контентни таҳлил қила олиши, инсон истакларини башорат қила олишини айтди.