Бугун 6 ноябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп маъмурияти Саудия Арабистонининг сўровини кўриб чиқмоқда

Трамп маъмурияти Саудия Арабистонининг сўровини кўриб чиқмоқда

Гап 48 та F-35 ҳарбий самолётини харид қилиш ҳақида кетмоқда, деб ёзмоқда Reuters.

Агентлик манбаларига кўра, бир неча миллиард долларлик потенциал келишув Пентагондаги муҳим босқичдан ўтган, бу қарор Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг АҚШга ташрифи арафасида қабул қилинган.

"Бундай келишув Вашингтон сиёсатида жиддий бурилиш бўлиб, Яқин Шарқдаги ҳарбий мувозанатга таъсир кўрсатиши ва Исроилнинг “сифат жиҳатидан устун ҳарбий афзаллиги” сиёсати доирасида янги баҳсларни келтириб чиқариши мумкин", дея ёзмоқда Reuters.

Манбаларнинг айтишича, Саудия Арабистони бу йил бошида Президент Трампга тўғридан тўғри мурожаат қилган ва Lockheed Martin компаниясининг F-35 учоқларига узоқ йиллардан бери қизиқиш билдириб келаётганини билдирган. Пентагон ҳозирда 48 та замонавий самолётни сотиш имкониятини муҳокама қилмоқда.

Киритилди: 21:25 05.11.2025. Ўқилди: 1310 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!