Бугун 6 ноябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Доналд Трампнинг ядро синовлари ҳақидаги баёноти “жиддий масала” - Россия президенти

Доналд Трампнинг ядро синовлари ҳақидаги баёноти “жиддий масала” - Россия президенти

Агар АҚШ ёки бошқа ядровий давлатлар ядро қуроли синовини ўтказса, Россия ҳам шундай қадам ташлайди, деди Россия президенти

Владимир Путин Россия Ташқи ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва махсус хизматларга ядро қуролини синовдан ўтказишга тайёргарлик кўриш имкониятларини ўрганиш бўйича таклифлар киритишни топширди.

Путин, шунингдек, АҚШ президенти Доналд Трампнинг ядро синовлари ҳақидаги баёнотига “жиддий масала” деб баҳо берди.

"Россия ҳар доим “Ядро синовларини тўлиқ тақиқлаш тўғрисидаги” шартнома мажбуриятларига қатъий амал қилиб келган ва бу мажбуриятлардан чекиниш режалари йўқ", — дея қўшимча қилди Россия президенти.

Аввалроқ, Россияда мудофаа вазири ядро қуролини синовдан ўтказиш таклифини Россия президенти Владимир Путин бошчилигидаги йиғилишда илгари сурганди.

Киритилди: 22:35 05.11.2025. Ўқилди: 1226 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!