Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Хатирчи туманида аҳоли эҳтиёжи учун ажратилган суюлтирилган газ талон-торож қилинганлиги фош этилди

Хатирчи туманида аҳоли эҳтиёжи учун ажратилган суюлтирилган газ талон-торож қилинганлиги фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ҳамда ИИБнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Хатирчи-Учқара” газ тўлдириш шаҳобчаси мансабдор шахслари фуқаро С.А.га аҳоли истеъмоли учун ажратилган 7,2 тонна суюлтирилган газни ҳар бир килограммини 2,5 минг сўмдан ҳисоблаб, 300 АҚШ доллари ва 14,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Бундан ташқари, шаҳобча мансабдор шахслари умумий қиймати 16,2 млн сўлик 5 тонна суюлтирилган газни ҳисоботларга қўшиб ёзиш орқали ортиқча чиқим қилиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 15:08 07.04.2021. Ўқилди: 1798 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!