АҚШ вице-президенти Камала Харриснинг сафдошлари уни президентлик сайловларида номзод сифатида кўрсатишга яширинча тайёргарлик кўрмоқда.
Бу ҳақда Politico хабар бермоқда.
Газетанинг маълумотларига кўра, Харрисни унинг собиқ ходимлари ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари раҳбарлари қўллаб-қувватламоқда. Агар АҚШ президенти Жо Байден сайловолди пойгасидан чиқиб кетса, бу одамлар демократлар етакчиларини айнан Харрис партиядан энг яхши номзод эканлигига ишонтириш ниятида.