Исроил раҳбарияти маълумотларига кўра, Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши ҳаво ҳужумлари натижасида 3 минг нафардан ортиқ эронлик ҳарбий ҳалок бўлган. Бу ҳақда Ynet нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, зарбалар Эроннинг бир қатор ҳарбий объектлари ва инфратузилмасига қаратилган. Ҳужумлар натижасида катта йўқотишлар қайд этилгани таъкидланмоқда.
Айни пайтда минтақадаги кескинлик сақланиб қолмоқда. Томонлар бир-бирига қарши ҳарбий амалиётларни давом эттирмоқда.