Пентагондаги ҳамма амалдорлар ҳам Қўшма Штатлар Эрон билан можарода айнан нимага эришмоқчи эканлигини тушунмаяпти. Бу ҳақда "Bloomberg" агентлиги ўз манбаларига таяниб ёзмоқда.
"Пентагондаги айрим мулозимлар... захираларнинг камайиб бораётганидан хавотир кучаяётгани ҳамда операция мақсадлари ноаниқ эканлиги фонида (Эрон бўйича — таҳр.) стратегияни шубҳа остига олдилар", — дейилади материалда.