Бугун 29 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Хароб аҳволда: депутат Сурхондарёдаги боғчалардан бирини бориб ўрганди

Хароб аҳволда: депутат Сурхондарёдаги боғчалардан бирини бориб ўрганди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бахтиёр Пулатов Узун туманида жойлашган 25-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотини бориб ўрганди.

Хароб аҳволда: депутат Сурхондарёдаги боғчалардан бирини бориб ўрганди

Боғча 1957 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, 100 ўринли лойиҳа асосида қурилган. Ушбу муассаса йиллар давомида кўплаб авлодларни тарбиялашда муҳим ўрин тутган. Аммо бугунги кунда мазкур боғча жиддий таъмирталаб ҳолга келиб қолган.

Хароб аҳволда: депутат Сурхондарёдаги боғчалардан бирини бориб ўрганди

Қурилганига салкам 70 йил бўлган бино замон талаблари ва санитария-гигена меъёрларига жавоб бермайди. Том қисмларида сув ўтказиш ҳолатлари кузатилмоқда, деворлар нам тортган, пол қопламалари эскирган. Бинонинг жисмоний ва техник жиҳатдан яроқсизлиги натижасида тарбияланувчилар учун қулай ва хавфсиз шароит яратилмаган. Кўплаб хоналар фойдаланишга яроқсиз. Бу эса муассаса фаолиятига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Хароб аҳволда: депутат Сурхондарёдаги боғчалардан бирини бориб ўрганди

Муассасани ўрганиш давомида маҳалла аҳолиси томонидан тегишли ташкилотларга мазкур муассасани капитал таъмирлаш ёки янги бино қуриш бўйича кўплаб мурожаатлар йўлланганлиги маълум бўлди. Чунки замонавий, хавфсиз ва қулай мактабгача таълим муассасаси фарзандларимизнинг баркамол ривожи учун зарур ҳисобланади.

Хароб аҳволда: депутат Сурхондарёдаги боғчалардан бирини бориб ўрганди

Бугунги кунда мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш, болаларнинг соғлом ва тўлақонли ривожланишини таъминлаш устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Шу боис 25-сонли боғчани замонавий талаблар асосида қайта таъмирлаш ёки янги муассаса барпо этиш долзарб масалалардан бири бўлиб турибди.

Хароб аҳволда: депутат Сурхондарёдаги боғчалардан бирини бориб ўрганди

Фуқаролар томонидан тегишли идоралардан ушбу масалага бефарқ бўлмаслик, ёш авлод тақдири учун тезкорлик билан ечим топишда амалий ёрдам бериш сўралмоқда.

Ушбу масала юзасидан депутатлик сўрови юбориш режалаштирилган.

Киритилди: 11:17 28.06.2025. Ўқилди: 672 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!