Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Харбин-2025: ўзбекистонлик спортчи яна икки стартни омадли ўтказди

Харбин-2025: ўзбекистонлик спортчи яна икки стартни омадли ўтказди

Харбиндаги қишки Осиё ўйинларида ҳамюртимиз Даниил Ейбог яна икки йўналишда стартга чиқди ва уларни омадли якунлади.

Шорт-трекчимиз 500 метр масофада кечган саралаш дастурида 41,143 сония, 1000 метр масофада эса 1:29:268 дақиқа билан ҳар икки йўналишда чорак финалга йўл олди. У иккала йўналишда ҳам ўз гуруҳида иккинчи бўлиб марра чизиғини кесиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Даниил Ейбог мамлакатимиз делегациясининг Харбин-2025 даги иштирокини муваффақиятли бошлаб бериб, 1500 метр масофага кечган пойганинг чорак финалида 2:30:60 дақиқалик натижани қайд этиб, ярим финалга йўл олганди.

Киритилди: 13:22 07.02.2025. Ўқилди: 1091 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!