“Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Испания чемпионатининг 9-турида “Жирона”га қарши (2:1) ўйин давомида иккита сариқ карточка олди ва майдондан четлатилди.
Шу сабабли, у келаси турда “Реал Мадрид”га қарши кечадиган Ла Лигадаги “эл-класико” учрашувида жамоасига бевосита ёрдам бера олмайди.
“Барселона” “Жирона” устидан қозонган ғалабадан сўнг 22 очко жамғарди ва Испания чемпионати жадвалида биринчи ўринга кўтарилди. “Реал” эса бир очкога кам — 21 очко билан иккинчи поғонада, аммо жамоанинг 19 октябрь куни “Хетафе”га қарши ўйини захирада қолган.
Испания — Примера. 10-тур
2025 йил 26 октябрь, якшанба. Соат 20:15
Реал Мадрид (Мадрид) - Барселона (Барселона)
“Эл-класико” олдидан ҳар икки клуб Чемпионлар лигасида ҳам майдонга тушади:
“Барселона” 21 октябрь куни Грециянинг клуби “Олимпиакос”га қарши ўйнайди.
“Реал” эса 22 октябрь куни “Ювентус”га қарши баҳс олиб боради.