Бугун 14 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ханчжоу-2022, шахмат. Йигитларимиз Қирғизистонни мағлуб этди, қизларимиз Хитой билан дуранг ўйнади

Ханчжоу-2022, шахмат. Йигитларимиз Қирғизистонни мағлуб этди, қизларимиз Хитой билан дуранг ўйнади

Ханчжоу Осиё ўйинларида бугундан шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида жамоавий баҳслар бошланди.

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 1-турда Қирғизистонга қарши дона суриб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Нодирбек Абдусатторов ва Нодирбек Ёқуббоев ғалаба қозонган бўлса, Жаҳонгир Воҳидов ва Шамсиддин Воҳидов дуранг қайд этишди. Натижада жамоамиз ҳисобига 2 очко ёзилди.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса илк учрашувда мезбон Хитой билан тўқнаш келиб, ўта кучли рақиб билан жанговар дуранг қайд этди. Нилуфар Ёқуббоева ва Маржона Маликова ўз партияларини бой берган бўлса, Ханчжоу-2022 кумуш медали соҳиби Умида Омонова ва Афруза Ҳамдамова ғалаба қозонишди. Айниқса, Афруза цейтнот ҳолатига тушиб қолганига қарамасдан ғалабани ўз томонига оғдирди. Ҳисоб — 2:2. Қизларимиз бир очкони қўлга киритишди.

Киритилди: 16:40 29.09.2023. Ўқилди: 1879 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!