ХАМАС кеча кечқурун яна бир гаровга олинганнинг жасадини топширди.
Бу ҳақда Ynet портали маълум қилди.
"Исроил яна бир гаровга олинганнинг жасадини қабул қилиб олди", — дейилади хабарда.
Аввалроқ ХАМАСдаги манба ОАВга жангарилар Рафаҳда яна бир жасад топгани, эҳтимол Исроил армияси лейтенанти Ҳадар Голдиннинг жасади борлигини айтган эди.