Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати Қизил Хочга гаровга олинган яна тўрт кишининг жасадини топширди.
Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари матбуот хизмати маълум қилди.
"Қизил Хоч жамияти томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ҳалок бўлган гаровга олинганларнинг жасадлари бўлган тўртта тобут уларга топширилди ва Ғазо секторидаги Исроил армияси ва ISA (Intelligence Support Activity, АҚШ ҳарбий қисми) кучларига жўнатилмоқда", — дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, 13 октябрь куни Ғазо секторидаги Исроил кучлари Халқаро Қизил Хоч қўмитаси орқали гаровга олинганлар қолдиқлари бўлган тўртта тобутни қабул қилиб олган эди.