ХАМАС музокаралар йўли билан Фаластин давлати барпо этилсагина Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга рози бўлади.
Бу ҳақда The Times of Israel манбаларига таяниб хабар бермоқда.
"ХАМАСдаги манба The Times of Israel нашрига маълум қилишича, ҳаракат фақат музокаралар йўли билан Фаластин давлати ташкил этилсагина қуролсизлантиришга рози бўлади”, — дейилади мақолада.
ХАМАС вакилининг фикрича, ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга “куч ёки ультиматумлар билан эришиб бўлмайди”.
“Исроил икки йил давомида ҲАМАСни қуролларини ташлашга мажбурлаш учун бор ҳарбий кучини ишга солди ва бу муваффақиятсизликка учради”, - дея қўшимча қилди у.