Жамоат тартибига қарши жиноят содир этгани учун халқаро қидирувда бўлган М.К. номли аёл БААда қўлга олинди.
Интерполнинг Тошкент ва Абу-Даби бўлимлари ҳамкорлигида у миграция полицияси кузатуви остида Ўзбекистонга депортация қилиниб, Тошкент халқаро аэропортида масъул органларга топширилган.