Бугун 21 июнь, 2021 йил, душанба

O'ZB

Халқаро меҳнат ташкилоти бу йил қанча одам ишсиз қолишини айтди

Халқаро меҳнат ташкилоти бу йил қанча одам ишсиз қолишини айтди

Бу йил камида 220 млн одам ишсиз қолади. Бу ҳақда халқаро мехнат ташкилоти хулоса қилди. Бу пандемия давридан олдинга нисбатан анча юқори кўрсаткич. Масалан, 2019 йилда 187 млн ишсиз қайд этилган. кейинги йил ҳақида эса халқаро меҳнат ташкилотининг прогнозлари ижобий.

Ишсизлар сони 205 млнга тушиши кутилмоқда, фоиз ҳисобида 2019 йилда дунё аҳолисининг 5,4 %и ишсиз бўлган бўлса, бу йил кўрсаткич 6,3%га етади, кейинги йилда эса 5,7% га пасаяди.

Ташкилот бош директори Гай Райдернинг таъкидлашича, ишга жойлашиш бўйича пандемия даврида кўпроқ аёллар ва ёшлар жабр кўрди. Шу билан бирга, қашшоқ ёки ўта қашшоқ гуруҳ ишчилари кўпайди.

Айни пайтда 31 млнга яқин ишчи ўта қашшоқ ёки камбағаллик остонасида, уларнинг маоши кунига 1,9 доллардан паст. Бу БМТ стандарти саналади. Райдер шунингдек тикланиш стратегиясисиз камбағаллик вазияти инқироздан аввалги даврга нисбатан эмонлашиши муминлигини айтиб ўтди.

Киритилди: 18:33 10.06.2021. Ўқилди: 783 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!