SpaceX компаниясининг Crew Dragon учувчисиз космик кемаси 19 март куни Ерга қайтди. Crеw Dragon Флорида штати қирғоқлари яқинида сувга қўнди. Унинг бортида NASA астронавтлари Ник Ҳейг, Барри Уилморе, Сунит Уилямс ва россиялик космонавт Александр Горбунов бор эди.
NASA астронавтлари Уилямс ва Уилморе 2024 йил июнидан бери Халқаро космик станцияда эди. Улар ХКСга АҚШнинг Starliner космик кемасида етиб боришганди. Астронавтлар ХКСда бир ҳафтадан кўпроқ вақт ўтказишни режалаштиришган эди, бироқ Starliner'даги носозликлар туфайли уларнинг миссияси тўққиз ойдан кўпроқ вақтга чўзилиб кетди.