Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Халқаро конференцияда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари эътироф этилди

Халқаро конференцияда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари эътироф этилди

Чехия Республикасининг пойтахти Прага шаҳрида Марказий ва Шарқий Европа юридик институти (CEELI Institute) томонидан ташкил этилган “Суд ҳокимиятига жамоатчилик ишончини шакллантириш: суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш истиқболлари” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати хабар қилди.

Конференцияда 20 дан ортиқ давлатлардан судьялар, шунингдек Ўзбекистон Судьялари ҳамжамиятининг икки вакили - Судьялар олий кенгаши аъзоси Хуршид Содиқов ва Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси Мухиддин Султонов иштирок этди.

«Икки кун давом этган конференцияда суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш, судьяларни танлаш ва тайинлаш, судга нисбатан жамоатчилик ишончини мустаҳкамлаш масалаларида судьяларнинг маърузалари тингланиб, ўзаро тажриба алмашилди. Конференцияда кўтарилган масалалар, хорижий давлатларнинг илғор тажрибалари таҳлили асосида суд-ҳуқуқ соҳасидаги амалдаги миллий қонунчиликка таклифлар киритиш режалаштирилган», дейди Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси Мухиддин Султонов.

Эътиборлиси, конференция иштирокчилари Ўзбекистонда амалга оширилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ҳамда Судьялар олий кенгаши томонидан судьялик корпусини шакллантириш, судьялар дахлсизлигини таъминлаш ҳамда коррупцияни олдини олиш бўйича қилинган ишларни юқори эътироф этдилар.

Халқаро конференцияда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари эътироф этилдиХалқаро конференцияда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари эътироф этилдиХалқаро конференцияда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари эътироф этилди

Киритилди: 22:58 15.05.2022. Ўқилди: 2670 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!