Унда дунёнинг 20 дан ортиқ давлатлари қаторида Ўзбекистон давлат филармониясининг "Навбаҳор" рақс ансамбли ҳамда "Бек" доирачилар ансамбли иштирок этди.
Олти кун давом этган танловда 1-ўрин Ўзбекистон делегациясига берилди. 2-ўрин Туркманистон делегациясига, 3-ўрин Болгария делегациясига насиб этди.
"Олтин қоракўз" фестивали 62 маротаба ўтказилган бўлиб, 36 йилдан буён конкурс сифатида ташкил этиб келинмоқда. Фестивалнинг 62 йиллик тарихида Ўзбекистон илк бор 1-ўринни эгаллади.